История
Жамият тарихи
Жондор туманидаги икки батареяли пахта тозалаш корхонаси 1998 йилда қуриб ишга туширилди.Корхонанинг пахта хомашёсини қайта ишлаш ҳажми йилига 80 000 тонна бўлиб, 1998 йил ҳосилидан 50 минг тоннадан ортиқроқ пахтани қайта ишлади.
Корханинг пахтани қуритиш гуруҳи 3 та СБ-10 русумли қуритиш барабанлари, 3 та ИИЧ-1,9 теплогенераторлар, 3 та СС-15А сепараторлар, вентилятор ва пахтани қуритиш барабанларига етказишда қатнашаётган бошқа ускунлардан ташкил топган. Пахтани чиқиндилардан тозалаш, жараёни корхонанинг бош биносида ўрнатилган 2 қатор УХК линиясида бажарилади. УХК линияларига пахта қуритиш барабанларидан ҳаво қувурлари орқали ҳамда СС-15А сепараторлар орқали туширилади. Ҳар бир УХК линиясида тўртадан тозалаш сексиялари бўлиб чиқинди билан чиқиб кетаётган пахта қолдиғи (летучка) ҳар бир линияда алоҳида-алоҳида ўрнатилган РХ русумли агрегат орқали ажратилиб яна тозалаш линиясига қайтарилади.
Тозаланган пахта лентали қия транспортёр орқали жин батереяси устига ўрнатилган ШХР –русусмли тарқатувчи шнекга кўтариб берилади ҳар бир батереяга иккитадан ДП – 130 русусмли жинлар ўрнатилган ва уларга 1ВП русумли тола тозалагичлар тиркалган.
Тола тозалагичларда тозаланган пахта толаси волокноотвод орқали прес цехида ўрнатилган 3КВ русусмли конденсорлар орқали пресс қутилларига туширилади. Цехда икки батерея жинлар учун 2 та ДБ-8237 русумлигидравлик преслар ўрнатилган бўлиб гидравлик трамбовка орқали шиббаланган тола пресланиб тойларга айлантирилади ва лентали транспортёр орқали омборга юборилади.
Жинлардан чиққан чигит ҳар бир жин батереяси учун алоҳида ўрнатилган 7 тадан 5ЛП русусмли машиналардан таркиб топган линтер батареяларга тушурилади. Линтерлар фақат бир марта момиқ ажратиб олиш (однократное линтерование) тартибида ишлашга мослаштирилган.
Чигитдан ажратилган момиқ линтер батареялари охирига, пресс цехи билан бир хил текисликда ўрнатилган 2 та КЛ русусмли момиқ конденсорларига линтооовод орқали етказилиб, ДА – 8237 русусмли пресснинг қутилларига ҳар қайси батареянинг момиғи алоҳида тушади ва алоҳида пресланади. Преслаб олинган момиқ омборга туширилиб алоҳида-алоҳида жамлаб қўйилади. Момиқдан ажратилган чигит ҳар қайси батареядан алоҳида ўрнатилган электрон тарозиларга тушурилиб ўлчанади, кейинчалик омборга ёки чигит ташиш автотранспортига ортиб истеъмолчиларга жўнатилади.
Бу корхонанинг ҳар бир жин батареясида ҳар хил нав пахтани, бир – бирига тўсиқсиз (халал бермасдан) ишлатишга мослаштириб қурилган.
Шунинг учун ҳам пресс цехида 3 та пресс ўрнатилган.
Корхонанинг барча цехларида оғир меҳнат талаб қиладиган бўлимлар тўлиқ механизациялаштирилган, жумладан пресс цехида ҳам занжирли “тоғча” ва лентали транспортёрлар, электротельферли кран балка ва бошқа механизмлар ўрнатилган. Тайёр бўлган киплар электрон тарозида тортилиб, журналларга қайд қилинади.
2003 йил корхонани капитал қайта таъмирлаш даврида корхонада қисман қайта жихозлаш ишлари бажарилиб, пресс цехидаги майдончалар: нарвонлар ва бошқа ортиқча металлконструкциялар олиб ташланди, момиқ конденсаторлар жин – линтер цехига линтерларга яқинлаштириб, пресс цехи билан бир текисликка туширилади. Цехларда фақат ускуналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун зарур бўлган майдонча ва мосламамлар қолдирилди. Пастга туширилган КЛ русусмли конденсорлардан момиқ пресс қутиларига герметик тарзида ёпилган шнеклар орқали туширилади.
Ўтказилган тадбир – чоралар натижасида металл сарфи камайиб пресс, конденсор ва бошқа ускуналарни доимий назорат қилиб туриш имконини беради. Пресс ва жин – линтер цехлари оралиғининг очилиши ишчилар орасидаги хабарлашув ва ишчи ускуналарнинг назоратини, цехларнинг эстетик кўринишини ҳам яхшилади. Бугунги кунда Жондор пахта тозалаш корхонаси Ре6спубликамиз иқтисодий солоҳиятига муносиб ҳисса қўшаётган илғор корхоналар сафидан жой олди.