Йиғилишни қолдириш тўғрисида эълон !

“Жондор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !

   

“Жондор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 27 июнь куни соат 1100да жамиятнинг маъмурий биносида бўлиб ўтиши ва кун тартиби тўғрисида эълон чоп этилган.

2018 йил 27 июнда Кворум тўпланмаганлиги сабабли жамият Кузатув кенгашининг жорий йил 27 июндаги йигилиш қарорига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 10 июл соат 1100 да ўтказилиши белгиланди.

Йиғилиш ўтказилиши 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қолдирилганлиги сабабли йиғилиш кун тартиби ўзгартиришсиз қолдирилиб акциядорлар реестри қайта шакллантирилмаган. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

Манзил: Бухоро вилояти, Жондор тумани, Хумин ҚФЙ, Хумин қ/қ.

Акциядорлар, йиғилиш қатнашчилари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим этишлари шарт.

Йиғилиш ҳужжатлари билан Кузатув кенгашида танишиш мумкин.

 

Кузатув кенгаши.