Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 102-моддаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида “Жондор пахта тозалаш” акциядорлик жамияти 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Халқаро аудит стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни аудит текширувидан ўтказувчи аудитор ташкилотини танлаш учун танлов эълон қилинади.
Аудитор ташкилотлари томонидан берилган таклифлар ўз навбатида жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган тижорат таклифлар билан “Жондор пахта тозалаш” АЖнинг Бухоро вилояти, Жондор туман, Хумин ҚФЙда жойлашган манзилига ёки интернетдаги info@jondorpaxta.uz почта манзилига мурожаат қилиш мумкин.
Мурожаат учун телефонлар: (0365) 221-24-01, (0365) 582-10-18
Ижро органи.